date

Исроил армиясига катта зарба: танклар йўқ қилинди

Исроил армиясига катта зарба: танклар йўқ қилинди

Америкалик журналист Итан Левин ўз баёнотида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётганини таъкидлади.

Унинг ёзишича, “Ҳизбуллоҳ” томонидан Исроил армиясига қарши кучли зарбалар берилган. Хусусан, бир кун ичида 19 та танк йўқ қилингани маълум қилинмоқда. Журналист ҳисоб-китобларига кўра, ушбу йўқотишлар қиймати тахминан 95 миллион долларни ташкил этган.

Ҳизбуллоҳ томонидан амалга оширилган ушбу ҳужумлар Исроил ҳарбий кучларига жиддий зарар етказгани айтилмоқда. Шу билан бирга, журналист Исроил армиясини танқид қилиб, уни “қоғоз йўлбарс”га қиёслаган.

Шунингдек, Ливан ҳудудидаги тўқнашувлар давомида Исроил ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани хабар қилинди. Исроил Мудофаа Армияси (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, ҳалок бўлган аскар 21 ёшли штаб-сержант Ори Гринберг экани аниқланган.

Минтақадаги бу каби тўқнашувлар вазиятни янада мураккаблаштириб, ҳарбий кескинликни оширмоқда. Мутахассислар эса яқин кунларда можаронинг янада кучайиши эҳтимолини истисно этмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Исроил армиясига катта зарба: танклар йўқ қилинди