date

Мелания Трамп Оқ уйга гуманоид робот олиб кирди (видео)

Мелания Трамп Оқ уйга гуманоид робот олиб кирди (видео)

АҚШда технологиялар соҳасидаги яна бир янгилик жамоатчилик эътиборини тортди. Жорий йилнинг 24 март куни Мелания Трамп томонидан Оқ уйда ноодатий тақдимот ўтказилди.

Маълум бўлишича, Оқ уйнинг машҳур Шарқий залига сиёсатчилар, хорижий делегациялар ва турли соҳалар вакиллари таклиф этилган тадбирда янги гуманоид робот намойиш қилинди. Ушбу робот махсус равишда Figure AI томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Объект 3” (Figure 3) деб номланган.

Тақдимот давомида робот йиғилганларга мурожаат қилиб, нутқ сўзлади:

“Биринчи хоним Мелания Трамп, мени Оқ уйга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Мен болаларга технологиядан таълим беришда иштирок этаётганимдан мамнунман”, — деди у.

Тадбир иштирокчилари роботнинг равон ва аниқ нутқидан ҳайратга тушган. Қайд этилишича, “Объект 3” 11 та тилда мукаммал гапира олади ва инсонга хос ҳаракатлар билан зал бўйлаб эркин юра олган.

Доналд Трамп ҳам ушбу воқеага муносабат билдириб, бу ҳолатни технология ва инсоният тараққиётидаги муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳолади:

“Ер муҳити инсон учун яратилган, шунинг учун гуманоид роботлар айнан шу шароитда ишлашга мос келади”, — деди у.

Шунингдек, АҚШ президенти келажакда шундай “ақлли роботлар”ни таълим тизимига жорий қилиш, жумладан, мактабларда қўллаш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу тақдимот Оқ уйдаги анъанавий тадбирларга янгича руҳ бағишлаб, технологиялар даври янги босқичга қадам қўяётганини яна бир бор намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мелания Трамп Оқ уйга гуманоид робот олиб кирди (видео)