date

Доллар купюраларида Трамп имзоси пайдо бўлиши кутилмоқда

Доллар купюраларида Трамп имзоси пайдо бўлиши кутилмоқда

АҚШда яқин йилларда муомалага чиқариладиган янги банкнотларда президент Доналд Трамп имзоси акс этиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат расмий манбалари маълумот тарқатди.

Ҳозиргача доллар купюраларида анъанавий тарзда АҚШ Ғазначилиги вакилларининг имзоси жойлаштириб келинар эди. Бироқ янги дизайндаги пулларда ушбу ёндашувга ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, янгиланган банкнотлар АҚШ Ғазначилиги ташаббуси билан ишлаб чиқилмоқда. Улар 2026 йилда нишонланадиган АҚШнинг 250 йиллик юбилейи муносабати билан муомалага чиқарилиши кўзда тутилган.

Мутахассислар фикрича, бу ўзгариш нафақат молиявий тизим, балки тарихий ва сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим рамзий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Чунки доллар купюралари дизайни одатда мамлакат тарихидаги муҳим шахслар ва воқеаларни акс эттириб келган.

Шу тариқа, янги банкнотлар нафақат тўлов воситаси, балки АҚШ тарихининг навбатдаги босқичини ифодаловчи рамз сифатида ҳам намоён бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Доллар купюраларида Трамп имзоси пайдо бўлиши кутилмоқда