Ким Чен Ин: кўпроқ машқ — камроқ қон тўкилиш

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин армиянинг махсус кучлар бўлинмалари иштирокида ўтказилган ҳарбий машғулотларда қатнашди.
Машқлар давомида жангчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, куч-қуввати ҳамда отиш маҳорати синовдан ўтказилди. Қўмондонлик томонидан ҳарбийларнинг жанговар салоҳияти ва тайёргарлик даражаси алоҳида баҳоланди.
Ким Чен Ин машғулотлар давомида ҳарбийлар учун муҳим тамойилни таъкидлаб ўтди:
“Тайёргарликда қанча кўп тер тўкилса, жангда шунча кам қон тўкилади”, — дея у жангчиларни юқори савияда тайёргарлик олиб боришга чақирди.
Шунингдек, у барча ҳарбий бўлинмалар доимий равишда юқори жанговар шайликни сақлаши ва ҳар қандай вазиятга тайёр туриши зарурлигини қайд этди.
Кузатувчиларнинг фикрича, бундай машғулотлар мамлакат ҳарбий салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратилаётганини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!