Мужтабо Хоминаий “Ҳизбуллоҳ”ни олқишлади

Эрон олий раҳбари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини юқори баҳолади ва унинг раҳбариятини қўллаб-қувватлашини билдирди. Тасним агентлигига кўра, Хоминаий баёнотида ташкилотнинг бош котиби Шайх Наим Қосим ҳаракатни “нозик ва тарихий даврда” бошқараётганини таъкидлаган.
“Ҳизбуллоҳ сионист душман (Исроил) режалари амалга ошишининг олдини олишга, уни мағлуб этишга ва Ливан халқига тинчлик ва шарафни қайтаришга муваффақ бўлсин”, деди Хоманаий.
Шунингдек, Мужтабо Хоминаий АҚШ ва Исроилга қаршиликни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг