date

Эрон раҳнамоси аҳволи оғирми? Хоманаий ҳақида янги маълумот

Эрон раҳнамоси аҳволи оғирми? Хоманаий ҳақида янги маълумот

Мужтабо Хоманаийнинг соғлиғи ҳақида турли қарама-қарши маълумотлар тарқалмоқда. Хорижий ОАВ, жумладан The Times нашри хабарига кўра, у ҳозирда ҳушсиз ҳолатда бўлиши мумкин.

Маълумотларда айтилишича, бу хабар АҚШ ва Исроил разведка манбаларига асосланган бўлиб, расмий тасдиқ ҳозирча берилмаган. Айрим манбаларда Хоманаий Қум шаҳрида даволанаётгани ва давлат бошқарувида фаол иштирок этмаётгани қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, Эрон расмийлари янги раҳнамо ҳокимиятда эканини таъкидлаб, унинг аҳволи ҳақидаги салбий хабарларни рад этмоқда.

Аввалроқ ҳам унинг жароҳат олгани ёки ҳалок бўлгани ҳақида турли тахминлар пайдо бўлган эди. Бироқ кейинчалик Эрон расмийлари унинг тирик экани ва аҳволи барқарорлиги ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мужтабо Хоманаий 9 март куни Эроннинг янги Олий раҳнамоси сифатида эълон қилинган эди. У марҳум Али Хоманаийнинг ўғли ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон раҳнамоси аҳволи оғирми? Хоманаий ҳақида янги маълумот