
Санкт-Петербург метросининг «Сенная майдони» ва «Технология институти» бекатлари оралиғида ҳаракатланишни бошлаган поезд вагонларидан бирида портлаш рўй берди. Вагонга шикастловчи элементлар билан тўлдирилган портловчи ускуна ўрнатилганди.
Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Россия бош прокуратураси юз берган ҳодисани аввалига теракт деб атади, кейинроқ бу борада аниқ баёнот беришга шошилмаслик кераклигини маълум қилиб, дастлабки баёнотини қайтариб олди.
Қуйида ҳодиса тафсилотлари суратларда.











Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар