6 618
Қирғизистон ўз фуқароси Петербургдаги портлаш ижрочиси сифатида гумонланаётганига изоҳ бермади
Қирғизистон махсус хизматлари ҳозирча Петербургдаги портлаш қирғизистонлик томонидан содир этилгани тахмин қилинаётган хабарларга эътибор қаратмаяпти.
«Ҳозирча теракт ижрочиси Россия паспортига эга бўлган Қирғизистон фуқароси экани ҳақида тарқалган хабарларга ҳеч қандай изоҳ берилмайди», - дея жавоб берган республика махсус хизматлар вакили Интерфакс мухбирига.
Ўз навбатида Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси дастлабки маълумотларга кўра, Петербургдаги портлаш оқибатида қурбон бўлган ва жабрланганлар орасида республика фуқароси йўқлигини маълум қилган, деб ёзади Кун.уз.
3 апрель куни Санкт-Петербург метросида теракт юз берди: «Сенная плошчад» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида қўлбола портловчи ускуна ҳаракатга келди. Портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам жабрланди. Бундан ташқари, «Плошчад Восстания» бекатида яна бир бомба топилиб, зарарсизлантирилди. Ҳозирча ҳеч бир ташкилот мазкур теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?