Пентагон КХДР учирган ракета турини маълум қилди
Шимолий Корея, дастлабки маълумотларга кўра, ўрта масофага учувчи KN-15 баллистик ракетасини учирган. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru»га таяниб "Дарё.уз" нашри.

Хабарларга кўра, Синпхо аҳоли пункти яқинидаги «ер усти объекти»дан учирилган ракета Япон денгизига қулаган.
«Киодо» агентлиги ёзишича, Япония ҳукумати ракета парвози муносабати билан Пхеньянга норозилик билдирган.
Ракета 60 километрга яқин масофагача учиб борган. Жанубий Кореяда «провокацияни муҳокама қилиш учун» Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч мажлиси чақирилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг