АҚШ фуқароларига Ливанни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси Ливандаги хавфсизлик вазияти беқарорлиги сабабли ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Дипломатик ваколатхона вазият тез суръатда ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантириб, ҳозирча мавжуд бўлган тижорат рейсларидан фойдаланишни тавсия қилди. Мамлакатда қолишни ихтиёр этганларга эса фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик кўриш ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларидаги хавфли ўқ-дорилардан эҳтиёт бўлиш уқтирилди.
АҚШнинг Байрут шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси Ливандаги ҳозирги хавфсизлик ҳолати бўйича янги огоҳлантириш эълон қилди.
Маълум қилинишича, мамлакатдаги хавфсизлик муҳити беқарор бўлиб, вазият тез суръатда ўзгариб кетиши мумкин.
Элчихона АҚШ фуқароларини имконият бўлганича мавжуд тижорат рейсларидан фойдаланиб, Ливан ҳудудини тарк этишга чақирди.
Шунингдек, мамлакатда қолишни афзал кўрганлардан фавқулодда ҳолатлар учун олдиндан тайёргарлик кўриш ва расмий янгиликларни доимий кузатиб бориш сўралган.
Ваколатхона маълумотига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтган ҳудудларда портламай қолган ўқ-дорилар хавфи ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Шу сабабли вайрон бўлган биноларга яқинлашмаслик ва шубҳали буюмларга тегмаслик тавсия этилган.































Изоҳлар 0
…