
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ўз мамлакати ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмасини эътиборсиз қолдириб, Саудия Арабистонига ташриф чоғида бошига рўмол ўрашдан бош тортди, деб хабар қилмоқда The Independentга таяниб "Соф.уз" нашри.
The Independent хабарига кўра, вазирлик экспертлари Мэйга арабча миллий кўйлак кийиб, рўмол ўрашни маслаҳат берган. Аммо ҳукумат раиси маҳаллий анъанага риоя қилмаслигини айтди.
«Умид қиламанки, халқ менда етакчини кўради ва аёл киши нималарга қодир эканлигини тушунади», — деди у.
Нашрнинг қайд этишича, Саудия Арабистони қонунчилигида хорижий фуқароларга бош кийими билан юриш мажбуриятини юклайдиган модда йўқ. Аммо, подшоҳлик меҳмонлари ёзилмаган қоидага мувофиқ, мусулмон аъаналарини бузмасликка ҳаракат қилишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар