Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

  • 06 апрель 2017, 08:30
  • 5 220
  • Дунё
  • Непалнинг Саптари округида ёввойи филнинг ҳужуми натижасида икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Kathmandu Postга асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
    Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди
    Нашр маълумотларига кўра, фил шаҳар бозорига кириб келган, бу ҳолат одамлар орасида ваҳимага сабаб бўлган. Одамлар жониворни ҳайдашга уринган, шундан сўнг фил уларга ҳужум қилишни бошлаган.

    Икки соатдан сўнг филни Коши дарёсига ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлинган. Дастлабки маълумотларга кўра, фил шаҳардан 15 километр масофада жойлашган Коши Таппу ёввойи табиат қўриқхонасидан келган.

    «Ёввойи фил шаҳарга кириб келган вақти биз даҳшатга тушдик. У тор кўчада чиқиш жойини тополмай, одамларга ҳужум қилишни бошлади», — деди ҳодиса гувоҳларидан бири.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Непалда ёввойи филнинг ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди