Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу билан телефон мулоқоти вақтида Идлиб воқеасини гаплашди. Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, у мулоқот чоғида текширувлар якунланмагунига қадар қайсидир томонни кимёвий қурол қўллашда айбламаслик кераклигини қайд этган, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
"Суриянинг Идлиб вилоятида 4 апрель куни рўй берган ҳодиса бўйича фикрлар алмашилди. Владимир Путин халқаро миқёсда жиддий текширувлар ўтказилиб, натижалар олинмагунича, қайсидир томонни кимёвий қурол қўллашда айбламаслик кераклигини қайд этиб ўтди", дейилган хабарда.
4 апрель куни Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази Хан-Шайхунга заҳарли газ тўлдирилгани тахмин қилинган бомбалар ташлангани, бунинг оқибатида камида 100 киши, шу жумладан ўнлаб нафар бола ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Шунингдек, 500 киши заҳарланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Мухолифат ушбу ҳужум Сурия ҳукумати томонидан содир этилганини иддао қилди. Башар Асада ҳукумати эса айбловларни рад этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди