date

Россиянинг Туапсе нефтьни қайта ишлаш заводи дрон ҳужумига учради

Россиянинг Туапсе нефтьни қайта ишлаш заводи дрон ҳужумига учради

Қора денгиз соҳилида жойлашган Россиянинг Туапсе нефтьни қайта ишлаш заводи дрон ҳужумига учради. Маълумотларга кўра, зарба оқибатида завод ҳудудида ёнғин келиб чиққан ва денгизга нефть тўкилиши кузатилган.

“Роснефть” компаниясига қарашли ушбу объектдаги ёнғинни бартараф этиш учун бир неча кун вақт сарфланган. Таҳлилларга кўра, АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокаралари тўхтаб қолгани ва эътибор бошқа ҳудудларга қаратилгани ортидан ҳужумлар фаоллашган.

Маълум қилинишича, март ойидан бошлаб Киев томони Россия объектларига зарбаларни кучайтирган. 16 апрель куни амалга оширилган навбатдаги дрон ҳужумидан сўнг мазкур завод ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Маълумот учун, Туапсе нефтьни қайта ишлаш заводининг йиллик қуввати тахминан 12 миллион тонна, яъни кунига 240 минг баррелни ташкил этади.

Бу ерда нафта, дизель ёқилғиси, мазут ва вакуумли газойл каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Туапсе нефтьни қайта ишлаш заводи дрон ҳужумига учради