19:50 / 07.04.2017
5 968

Пентагон НАТОни Сурияда авиазарба берилиши ҳақида аввалдан хабардор этган


АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис НАТО бош котиби Йенс Столтенбергни Сурия қуролли кучлари базасига зарба берилиши ҳақидаги олдиндан хабардор этди, альянс зарбанинг ўзига изоҳ бермаяпти, деб хабар тарқатди РИА Новости НАТО вакилига асосан, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

"Суриядаги зарбалар бўйича АҚШ ҳукуматига мурожаат қилинг. Бироқ, биз НАТО бош котиби зарбадан аввал АҚШ мудофаа вазири томонидан бу ҳақда хабардор этилганини тасдиқлашимиз мумкин", - дея айтиб ўтган ўз номини ошкор этишни истамаган НАТО вакили.

АҚШ президенти Дональд Трамп жума кунига ўтар кечаси Суриядаги аэродромга ракета ҳужумини қилиш ҳақида топшириқ берганини хабар қилди. Унинг фикрича, айнан шу ердан кимёвий ҳужум амалга оширилган. Пентагон ракета зарбаси нишони Хомс вилоятидаги Шайрот аэродроми бўлганини маълум қилди. Хабар қилинишича, зарбарлар АҚШ ҲДК кемаларида жойлаштирилган қанотли ракеталар орқали берилган. Пентагон маълумотларига кўра, ҳаммаси бўлиб 59 та ракета учирилди. Ҳодиса оқибатида 7 нафар инсон ҳалок бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон НАТОни Сурияда авиазарба берилиши ҳақида аввалдан хабардор этган