Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида юз берган аянчли терактдан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай, Швеция пойтахти Стокгольмда шундай ҳодиса кузатилди.
Фақат бу сафар шаҳар марказидаги Дротнинггатан кўчасида пиёдалар устига юк машинаси бостириб келган. Бу ҳақда Aftonbladet нашрига асосланиб "Қалампир.уз" хабар берди.
Стокгольм полицияси вакили Туве Хегганинг сўзларига кўра, воқеа натижасида жабрланганлар бор. Маҳаллий ОАВнинг сўнгги маълумотларига қараганда, тўрт киши ҳалок бўлиб, камида 15 киши жароҳат олган. Бироқ бу хабар ҳали расман тасдиқланмади.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, юк машинаси атайин пиёдалар устига бостириб келган. Ҳаттоки Åhlens универмаги ичига киришга уринган.
Стокгольмда метрополитен ҳамда шаҳарнинг бош вокзали билан боғловчи темирйўл тармоқлари ҳаракати маълум муддатга тўхтатилган. Бир неча соатдан сўнг вокзал очилган, метро очилганми ёки йўқ, бу ҳақда ахборот берилмаган.
Швеция бош вазири “ҳамма далиллар бу теракт эканлигини кўрсатяпти”, деб маълум қилган. Шунингдек, у полиция юк автмобили ҳайдовчисини қўлга олгани ҳақида ҳам хабар берган. Бироқ полиция бу хабарни бутунлай рад этган.
Полиция содир бўлган воқеа-ҳодиса ҳақида барча маълумотларни ОАВ вакилларига етказиш учун матбуот анжумани ташкил этди, деб ёзади “Новое время”. Унда капюшонли кийим кийган эркакнинг расми кўрсатилган. Бироқ уни айбдор деб аташмаган.
Кейинроқ полиция ўзининг сайтида марказдаги ҳужум билан боғлиқ бўлган одам қўлга олингани ҳақида маълум қилган. У мазкур терактни амалга оширганини тан олган. Reuters’нинг ёзишича, бу киши матбуот анжуманида расми кўрсатилган одамга ўхшайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва энг қиммат давлатлар
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?