ОАВ: Стокгольмда терактни амалга оширган одам – Ўзбекистон фуқароси

  • 08 апрель 2017, 10:10
  • 4 441
  • Дунё

  • Швеция пойтахти Стокгольм марказида юк машинаси одамлар устига бостириб келган эди.

    Гумондор шахс полиция томонидан қўлга олинган ва у ўз айбини тан олган.

    Юк машинасини аҳолига қарата ҳайдаган бу одам Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Aftonbladet ўзининг манбасига асосланиб хабар бермоқда, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

    Бу хабар ҳали расман тасдиқланмаган.

    Нашр ходимлари қўлга олинган шахснинг таниши билан суҳбатлашган. Унинг таъкидлашича, бу эркак 39 ёшда. Унинг исми маълум қилинмаган. Швецияда қачондан буён яшаётгани ҳам аниқ эмас. У қурилиш соҳасида ишлайди, 4 фарзанди бор. Таниш аёлнинг сўзларига кўра, бу эркак ҳужум уюштириши мумкин эмас.

    “У сиёсатни ҳам, динни ҳам муҳокама қилмаган. Фақатгина кўпроқ ишлаб, оиласига пул жўнатиши ҳақида гапирар эди, холос”, дейди аёл.

    Aftonbladet ҳозир полиция томонидан ушланган одамнинг Facebook’даги саҳифасидан “Ислом давлати” деган (террористик ташкилотга тегишли деб тан олинган ва Россияда тақиқланган) ташвиқот фильмини топган. Шунингдек, 2013 йилда Бостон марафонида юз берган портлаш суратига “Менга ёқади” белгисини қўйган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » ОАВ: Стокгольмда терактни амалга оширган одам – Ўзбекистон фуқароси