
"Союз-МС" кемаси экипажининг Қозоғистонга қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди. Қўниш 10 апрелга режалаштирилган.
Бундан ташқари, Свердловск ва Челябинск вилоятларидан фазогирларнинг қўниш жойига ҳарбий авиация ва қидирув-эвакуация амфибиялари етказилган. Жумладан, гап 14 та Ми-8 вертолёти, 3 та Ан-26 ва 2 та Ан-12 самолёти, 20 та автотехника воситасининг жалб қилиниши ҳақида бормоқда, деб хабар берди "Интерфакс" ахборот агентлигига таяниб "Кун.уз" нашри.
"Союз-МС-02" бошқарилувчи капсуласи экипажи Жезқазған шаҳридан жануброққа қўниши кутилмоқда. Ерга Халқаро коинот станциясидан уч фазогир – кема сардори Сергей Рыжиков, бортмуҳандис Андрей Борисенко ва NASA фазогири Роберт Шейн Кимброу қайтадилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар