14:25 / 08.04.2017
6 131

Трамп Си Цзиньпинга Кореядаги РҚМ тизимлари бўйича қарашини билдирди


АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинга Жанубий Кореяда ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилиши бўйича Вашингтон қарашини билдирди. Ёнхап агентлигига кўра, Дональд Трамп бу ҳақда Корея республикаси муваққат президенти Хван Гё Ан билан телефон орқали суҳбатида маълум қилган, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

"Трампнинг айтишича, Шимолий Кореянинг жиддий ядро муаммолари хусусида ва уларга қарши қандай йўл тутишга доир батафсил музокаралар ўтказилган", - дейилади Корея муваққат президенти девони хабарида. "Трамп Хитойга Кореяда Американинг илғор ракеталарга қарши тизимларини жойлаштириш бўйича қарашини билдирган".

Бундан ташқари, АҚШ президенти олий даражадаги Америка-Хитой учрашувида Жанубий Кореянинг КХДР муаммосига нисбатан юритаётган сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Си Цзиньпинга Кореядаги РҚМ тизимлари бўйича қарашини билдирди