
Россия пойтахти Москва шаҳри метрополитенида хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши илк натижаларни келтирди – уч бекатда қўлларида портловчи модда излари бўлган беш нафар йўловчи ушланди. Бу ҳақда Lifeга асосланиб "Кун.уз" хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар текширувлар пайтида ушланган ҳамда барчаси қирғизистонлик ва қозоғистонлик эканлиги айтилмоқда.
- Махсус қурилмалар уларнинг қўллари ва кийимларида нитроглицерин ва тетрил заррачалари изларини топган, - дея маълум қилишган Россия ИИВдан. – Бу моддалар қўлбола портловчи қурилмаларни яратишда фойдаланилади.
Хабар қилинишича, эркаклар "Таганская", "Каховская" ва "Коломенская" метро бекатларида ушланган.
Айни дамда уларнинг қўлларида портловчи модда излари қаердан пайдо бўлгани аниқлаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар