21:00 / 08.04.2017
6 325

Тиллерсон Москвага келади, Жонсон эса йўқ


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон келаси ҳафтада, аввал режалаштирилганидек, Москвага келади. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинган. Бироқ, ушбу маҳкама раҳбари Борис Жонсон Россияга сафарини бекор қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

"Мен давлат котиби Тиллерсон билан ушбу режаларни батафсил муҳокама қилдим. У, аввал режалаштирганидек, Москвага боради. G20 давлат раҳбарларининг учрашувидан сўнг эса, биз русларга ўзимизнинг аниқ ва мувофиқлаштирилган қарашимизни тақдим этамиз", - дея Жонсон сўзлари келтирилади коммюникеда.

АҚШ давлат котиби 11-12 апрель кунлари Москвага келади. Америка қуролли кучларининг президент Трамп буйруғи асосида Суриянинг Хомс вилоятидаги ҳарбий аэродромга зарба берганига қарамай, мазкур учрашув ташкил этилади.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон бу ташрифдан бир кун аввал 10 апрелда Москвага келиши белгиланган эди. Бироқ, Бирлашган Қироллик ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Суриядаги вазият ўзгаргани сабабли Россияга сафарини бекор қилишга қарор қилди.

"Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон 10 апрель куни москвага бормасликка қарор қилди", - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тиллерсон Москвага келади, Жонсон эса йўқ