АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги Шайрат авиабазасига берилган ракета зарбасидан 2 кун ўтиб АҚШ конгресси аъзоларига ўз қарорини нималардан келиб чиқиб қабул қилгани ҳақидаги мактубни жўнатди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Мактубда Трамп зарбадан кейин берган баёноти деярли сўзма-сўз такрорланган. Жумладан, Оқ уй раҳбари яна Сурияни Идлиб вилоятига уюштирилган кимёвий ҳужумда асоссиз равишда айблаган.
Трампнинг айтишича, у зарба бериш ҳақидаги қарорни "Суриянинг кимёвий қурол қўллаган ҳолда келгуси ҳужумларни ўтказиш имкониятини пасайтириш ва уни тақиқланган қимёвий қурол қўллаган ҳолда янги ҳужумларни содир этишдан қайтариш ҳамда шунинг эвазига минтақада барқарорликни таъминлаш ва гуманитар фалокатнинг янада ёмонлашиши олдини олиш" мақсадида қабул қилган.
Трампнинг таъкидлашича, у бу вазиятда "АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатининг ҳаётий муҳим манфаатларидан келиб чиқиб" ҳаракат қилган. Трамп, шунингдек, Вашингтон "миллий манфаатларини келгусида ҳам таъминлаш учун зарур бўлган барча қўшимча ҳаракатларни амалга оширишини" айтган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди