date

Жанубий Корея суди собиқ бош вазир жазосини нега қисқартирди?

Жанубий Корея суди собиқ бош вазир жазосини нега қисқартирди?

Жанубий Корея апелляция суди собиқ бош вазир Хан Дук Су иши бўйича янги қарор чиқарди. Суд унинг қамоқ жазосини 23 йилдан 15 йилгача қисқартирган.

Мазкур иш собиқ президент Юн Сок Ёлнинг 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этиши билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Апелляция суди қуйи инстанция қарорида келтирилган асосий хулосаларни ўз кучида қолдирган.Жумладан, Хан Дук Су ҳарбий ҳолат эълон қилинишига хизмат қилган ҳаракатларда иштирок этгани қайд этилган.

Шунингдек, у собиқ президентни бу қарордан қайтариш учун етарли чора кўрмагани таъкидланган.Тергов материалларига кўра, собиқ бош вазир вазирлар маҳкамаси йиғилишини чақирган.

Суд ушбу йиғилиш ҳарбий ҳолатни қонуний жиҳатдан расмийлаштиришга қаратилган деб баҳолаган.Хан Дук Су эса йиғилишнинг мақсади президент ҳаракатларини тўхтатиш бўлганини айтган.Бироқ суд бу важларни қабул қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея суди собиқ бош вазир жазосини нега қисқартирди?