19:00 / 09.04.2017
6 735

Ҳиндистонлик телебошловчи жонли эфирда ўз турмуш ўртоғининг ўлими ҳақидаги янгиликни ўқиди

Ҳиндистонлик телебошловчи жонли эфирда ўз турмуш ўртоғининг ўлими ҳақидаги янгиликни ўқиди
Ҳиндистондаги IBC24 телеканали сухандони Суприт Каур ўз турмуш ўртоғи ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ ҳақидаги янгиликни ўқиди. Бу ҳақда The Times of India нашрига таяниб "Кун.уз" хабар тарқатди.

У янгиликларни ўқиётганида лентада 3 кишининг ўлимига сабаб бўлиб, 2 киши жароҳатланган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот келиб тушади. Канал мухбири воқеа жойидан хабар берганди.

Нашрнинг ёзишича, бошловчи бу ўз турмуш ўртоғи сафарга йўл олган автомобил эканини англайди, лекин ўзини тутиб туради ва ишини охирига қадар давом эттиради.

Эфир тугагач, Каур студиядан чиқади ва мухбирга телефон қилган ва ўз турмуш ўртоғининг вафот этгани ҳақида аниқ маълумот олган. Шундан сўнг у ўзини йўқотган.

"Бу ҳар қандай инсон учун даҳшатли ҳодиса. Аммо Суприт ўзини тута олди ва ишига содиқлигини кўрсатди. Биз у билан фахрланамиз", — деган канал ходимларидан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик телебошловчи жонли эфирда ўз турмуш ўртоғининг ўлими ҳақидаги янгиликни ўқиди