08:03 / 10.04.2017
7 049

Стокгольм теракти ижрочиси гумони остида қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси исми маълум қилинди

Стокгольм теракти ижрочиси гумони остида қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси исми маълум қилинди
Стокгольмда 7 апрель куни содир этилган терактда гумонланиб, қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Швециянинг Expressen нашрига таянган ҳолда, «Газета.ru»га таяниб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Раҳмат Оқилов 2014 йил ноябрь ойида Швецияда яшашга рухсат берувчи ҳужжат учун ариза топширган. 2016 йил июнь ойида унга рад жавоби берилган.

Шундан сўнг депортация бўлишдан қочган Оқилов қидирувга берилган.

Expressen нашри Оқилов ИШИД гуруҳига ҳам бефарқ бўлмаганини қайд этди. Бундан ташқари, у портловчи моддаларни ишлата олган.

Полиция ходимлари терговни жиддий давом эттириш давомида теракт Акилов томонидан содир этилганини борган сари кўп далил исботлаётганини маълум қилди.

Аввалроқ Стокгольмдаги терактга дахлдор деб гумонланган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлиги Швеция полицияси томонидан тасдиқланган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Стокгольм теракти ижрочиси гумони остида қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси исми маълум қилинди