
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий мамлакатда уч ойлик фавқулодда вазият тартибини киритди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
"Яқин уч ойга фавқулодда вазият тартиби эълон қилинади", деб айтди ас-Сисий 9 апрелда мамлакатда содир этилган терактлардан кейин халққа мурожаатида.
Бундан ташқари, Миср раҳбари Мудофаа миллий кенгаши йиғилиши натижаларига кўра террорчилик билан курашувчи Миллий кенгаш шакллантирилишини эълон қилди.
9 апрелда Мисрнинг Танта ва Искандария шаҳарларидаги черковларда портлашлар содир этилди. Тантадаги бош черковда содир этилган терактда 31 киши, Искандариядаги Авлиё Марк черковидаги портлашда эса 13 киши ҳалок бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар