АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп отасининг Сурияга ракета зарбаларини бериш қарорига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Бу ҳақида The Independent Буюк Британиядаги дипломатик доирадаги манбаларига асосланиб, хабар берди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Манбага кўра, Буюк Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок бош вазир Тереза Мэй ва ташқи ишлар вазири Борис Жонсонга Дональд Трампнинг Суриядаги кимёвий ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан "чуқур таъсирланган"и маълум қилинган ҳужжатни йўллаган.
Бироқ, газета манбаларининг хабар беришича, дипломатнинг мурожаатларида Иванканинг позицияси "Овал хонага сезиларли таъсир кўрсатган"и, шу муносабат билан АҚШ президентининг реакцияси "кутилагиндан-да кучли" бўлгани айтилган.
Таъкидлаш жоизки, Иванка ўзининг Twitter'даги саҳифасида Сурияга ракета зарбаларини йўллаган отаси билан фахрланиши ҳақида ёзган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди