
Жанубий Қозоғистонда 350 нафар ўсмир қиз ҳомиладорлик бўйича рўйхатда туради. Бу ҳақда мамлакат президенти ҳузуридаги Аёллар ва оила демографияси сиёсати бўйича миллий комиссия аъзоси Бексултон Туткушевнинг маълумоти асосида «Власть» интернет-журналига асосланиб "Соф.уз" хабар беради.
Туткушев вояга етмаганлар ўртасидаги муаммолар оиладан келиб чиқишини таъкидлади. У ота-оналарга болаларини эътиборли бўлиб кузатишни, уларга тарбия беришни ва кўпроқ суҳбатлашиб туришни тавсия қилди.
Қозоғистонда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар орасида барвақт ҳомиладор бўлиш, туғиш ва абортлар сони кўпайганлиги қайд этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар