12:17 / 11.04.2017
6 624

Осло метросида Россия фуқароси портловчи қурилма билан ҳибсга олинди

Осло метросида Россия фуқароси портловчи қурилма билан ҳибсга олинди
Норвегия хавфсизлик идоралари теракт амалга оширишни режалаштиришда гумон қилинган 17 ёшли россияликни қўлга олди, дея хабар бермоқда Guardian нашрига таяниб "Соф.уз" нашри.

Якшанба куни Осло метросининг тиғиз бекатларидан бирида содир бўлган саросима ортидан ҳибсга олинган йигитнинг қўлбола қурилма ёрдамида ҳужум амалга ошириш режаси бўлган ёки йўқлиги номаълумлигича қолмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари гумондорнинг шахсини ошкор қилмаган, фақат унинг Россиядан кўчиб келгани ва 2010 йилдан бери Норвегиядан бошпана олиш учун ҳаракат қилиб юргани маълум.

Маълум бўлишича, якшанба куни Осло марказида «бомбасифат ускуна» пайдо бўлиши одамларни саросимага солган. Маҳаллий ОАВлар тарқатган хабарда айтилишича, Норвегия полицияси воқеа жойига бомбани зарарсизлантириш гуруҳини жўнатган. Полиция портловчи қурилмани масофадан туриб бошқарилган робот ёрдамида зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Гувоҳлар ҳодиса пайтида портлаш овози эшитилганини айтишмоқда.

Айни пайтда махсус гуруҳ воқеани тергов қилиш билан шуғулланмоқда. Полиция портловчи қурилма ишга тушган тақдирда, катта талафот бўлмаслигини маълум қилган. Жума куни Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида юк машинаси пиёдаларни босиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 15 киши жароҳат олган эди. Мазкур жиноятни амалга оширишда ўзбекистонлик муҳожир гумон қилинмоқда. Стокголмдаги теракт туфайли Норвегия полистияси ҳам кучайтирилган қўриқлаш тартибига ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осло метросида Россия фуқароси портловчи қурилма билан ҳибсга олинди