Трампнинг иммиграцияга оид янги тартиби: АҚШга кирувчилар ижтимоий тармоқлардаги паролларини беришларига тўғри келади

  • 11 апрель 2017, 12:29
  • 2 512
  • Дунё
  • Трампнинг иммиграцияга оид янги тартиби: АҚШга кирувчилар ижтимоий тармоқлардаги паролларини беришларига тўғри келади
    АҚШ ҳукумати мамлакат ҳудудига кирувчи ҳар бир чет элликдан шахсий маълумотлари ва интернет сайтларидаги махфий паролларини маълум қилишни талаб қилувчи янги қарор лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақида Guardian нашрига асосланиб "Соф.уз" хабар бермоқда.

    Янги ўрнатилажак тартибга кўра, АҚШга киришни истаган барча хорижликлар, жумладан, қисқа муддатли сайёҳлар ҳам шахсий маълумотларини ошкор этишлари ва мафкуравий сўроқ-саволга тутилишлари мумкин бўлади. Guardian нашри АҚШнинг Божхона ва чегара патруль хизмати билан боғланиб, мазкур маълумотга изоҳ беришларини сўраган.

    Божхона хизмати расмийсининг маълум қилишича, АҚШ чегарасига қадам қўйган ҳар бир хорижлик уларнинг текшируви ва назорати остида бўлади. Текширувлар сирасига электрон ускуналар, жумладан, компютерлар, дисклар, драйверлар, флешкалар, ёзув ленталари, қўл телефонлари ва бошқа алоқа воситалари, камералар, МП3 ва ва бошқа мултимедия плейрлари, шунингдек, ҳар қандай электрон ва рақамли техника воситалари кириши мумкин.

    «Америка хавфсизлигини сақлаш ва юқори даражада техникалашган дунёда мамлакатнинг қонунларини ижро этиш АҚШга олиб кирилаётган барча маълумот;арни қонуний тарзда текширувдан ўтказиш қобилиятимизга боғлиқ», – дейди Божхона хизмати вакили. Чегара патрули зобити ижтимоий тармоқлардаги калит сўзлар ҳам сўралиши мумкинлиги ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирган.

    Американинг Electronic Frontier Foundation нотижорат фирмаси божхона зобитлари томонидан меҳмонлардан электрон ускуналардаги маълумотларни текшириш учун улардаги файлларни очиш ва ижтимоий тармоқлардаги калит сўзни айтиш талаб қилиниши мумкинлигини айтиб огоҳлантирган.

    Агар чет эллик меҳмон мазкур маълумотларни ошкор қилишдан бош тортса, чегара хизмати уни мамлакатга киритмасликка қарор қилиши мумкин бўлади. Бундай тартиб фақат чет эл фуқароларига нисбатан татбиқ қилинади. АҚШ фуқароларининг мамлакатга киришларига қарши ҳеч қандай тўсиқ қўйилмайди.

    Мутахассислар янги тартиб туфайли АҚШга кирувчилар қийинчиликка учрамасликлари учун ўз ускуналарида сақлаётган маълумотларга эътиборли бўлишга чақирган. Техник воситалар ахборот хавфсизлиги экспертлари томонидан текширилади. Кейинчалик рўй берадиган кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида, саёҳатчиларга чегарадан ўтиш вақтида вақтинчалик, эслаб қолиш қолиш қийин бўлган ва мураккаб таркибдан иборат пароллардан фойдаланиш, сўнгра паролни қайтда ўзгартириб олиш таклиф қилинмоқда.

    Бундан ташқари, вақтинчалик паролдан фойдаланганда паролни эслаб қолиш функциясини ўчириб қўйиш ва иккита парольдан фойдаланиш функциясини ишлатиш ҳам тавсия қилинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трампнинг иммиграцияга оид янги тартиби: АҚШга кирувчилар ижтимоий тармоқлардаги паролларини беришларига тўғри келади