
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида камдан-кам учрайдиган туғма касаллиги бўлган қиз дунёга келди. 5 апрель куни туғилган қизалоқнинг юраги ташқарида жойлашган. Бу ҳақда “Daily Star”га таяниб "Қалампир.уз" хабар тарқатди.
Қизалоқнинг ота-онаси ультра овозли диагностика (УЗД) жараёнида гўдакнинг саломатлиги яхши эмаслигини билишган, аммо даволаниш ва назоратда бўлиб туриш учун етарлича маблағлари бўлмаган.
Чақалоқ дунёга келгач, унинг ота-онаси бундай муаммо бўлиши мумкинлигини кутмаганликларини айтишган. Шифокорлар гўдакнинг яшаб кетиш эҳтимолини 50 фоиз деб баҳолашяпти.
Чақалоқ жарроҳлик амалиётини ўташ учун Деҳлидаги шифохонага кўчирилган. Юрак эктопияси, яъни бу органнинг бошқа жойда жойлашиши жуда кам ҳолларда учрайди. Бундай хасталик билан туғилган 90 фоиз чақалоқлар одатда ҳаётининг илк кунлариданоқ жон берадилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар