21:50 / 11.04.2017
7 899

Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Стокгольм терактидаги айбини тан олди

Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Стокгольм терактидаги айбини тан олди
39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов Стокҳолмдаги терактни айнан у содир этганини тан олди. Бу ҳақда Оқиловнинг адвокати Юхан Эрикссон маълум қилди, дея BBC Newsга асосланиб "Соф.уз" хабар бермоқда.

«Унинг позицияси шундай: у террорчилик актини амалга оширишда ўз айбини тан олди ва қамоқ жазосига маҳрум этилишига тайёр», - дея маълум қилди унинг ҳимоячиси. Оқилов ўзининг ҳибсда қолишини сўраган.

Тергов маълумотларига кўра, 39 ёшли Раҳмат Оқилов 7 апрель куни Стокгольм марказида пиёдалар устига босиб борган юк машинасини бошқарган. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 15 киши жабрланган. Швеция ҳукумати юз берган воқеани теракт деб баҳолади.

Полициянинг маълум қилишича, Оқилов 2014 йили Швецияда доимий яшаш учун сўров бергагн, бироқ 2016 йилда унинг сўровига рад жавоби берилган ва у депортация қилиниши лозим эди. 2017 йил февралида у мамлакатдан чиқариб юбориш учун қидирувга берилган.

Стокҳолмдаги теракт бўйича яна бир гумонланувчи ҳибсга олинган бўлиб, ҳозирча унинг исми ошкор этилмаяпти.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Стокгольм терактидаги айбини тан олди