United Airlines компаниясига тегишли самолёт бортида йўловчилардан бирини чаён чақиб олди

  • 14 апрель 2017, 18:45
  • 4 918
  • Дунё
  • United Airlines компаниясига тегишли самолёт бортида йўловчилардан бирини чаён чақиб олди
    Хюстондан (АҚШ, Техас штати) Калгари шаҳрига (Канада, Альберта провинцияси) парвоз қилган Американинг United Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида йўловчилардан бирини чаён чақиб олди. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб Дарё.уз хабар берди.

    Тушлик пайтида бизнес-класс йўловчиси Рижард Белл юк қўйиладиган токчадан бошига нимадир тушганини сезган. Шунда у сочига тушган нарсани қоққан ва унинг қўлини чақиб олган чаён йиғма стол устига тушганига кўзи тушган. Буни кўрган ёнидаги йўловчи хавфни олдини олиш мақсадида унга аллергияга қарши дори берган.

    Стюардлар бўғимоёқлини ушлашга муваффақ бўлган ва ҳожатхонага ташлаб юборган. Улар дарҳол зарур кўрсатмаларни берган ва бу нохуш ҳодиса ҳаёт учун хавфли эмаслигига ишонтирган ердаги шифокор билан боғланган.

    Чаён қандай қилиб самолёт бортига чиқиб қолгани номаълум. Телеканал маълумотига кўра, самолёт бу рейсга қадар Коста-Рикадан учиб келган. Авиакомпания кейинроқ йўловчидан узр сўради ва бўлиб ўтган воқеа учун товон пули таклиф қилди.

    » » United Airlines компаниясига тегишли самолёт бортида йўловчилардан бирини чаён чақиб олди