date

Марокашда турар-жой биноси қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

Марокашда турар-жой биноси қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

Марокаш шимолидаги Фес шаҳрида турар-жой биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди. Аввалроқ қурбонлар сони 11 киши экани айтилган эди.

Ҳодиса Айн Нақби туманида содир бўлган. Маҳаллий Ҳеспресс агентлиги тиббиёт ходимларига таяниб, яна олти киши жароҳатланганини, айримларининг аҳволи оғирлигини хабар қилди.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва жароҳатланганлар вилоят шаҳар касалхонаси ҳамда Ҳасан II номидаги университет касалхонасига етказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Марокашда турар-жой биноси қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди