date

Лионел Месси расман миллиардер футболчилар сафига қўшилди

Лионел Месси расман миллиардер футболчилар сафига қўшилди

Аргентиналик футбол юлдузи Лионел Мессининг бойлиги 1 миллиард долларга етгани маълум қилинди. Bloomberg хабарига кўра, унинг даромадлари нафақат футболчилик фаолияти, балки реклама шартномалари ва инвестициялар ҳисобига ҳам ошган.

Маълумотларга кўра, Месси 2007 йилдан буён фақат маош ва бонуслар орқали 700 миллион доллардан ортиқ даромад топган. Шу тариқа, у Cristiano Роналдодан кейин миллиардер мақомига эришган иккинчи футболчига айланди.

Ҳозирда Месси АҚШнинг Интер Miami CF клубида фаолият юритмоқда. Унинг клубдаги йиллик базавий маоши 25 миллион доллар, умумий кафолатланган даромади эса 28,3 миллион долларни ташкил этади.

Шунингдек, футболчининг шартномасида клуб акцияларига эгалик қилиш ҳамда Apple ва Adidas билан ҳамкорликдан тушадиган фойдадан улуш олиш бандлари ҳам мавжуд. Мессининг йиллик даромади тахминан 130 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Лионел Месси расман миллиардер футболчилар сафига қўшилди