
Англиянинг «Арсенал» жамоаси ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Лукаш Подольски хайрия кимошди савдосини уюштириб, Германия канцлери Ангела Меркель билан селфисини савдога қўйди. Селфи 2014 йил жаҳон чемпионати финалидан сўнг, жамоанинг ечиниш хонасида олинган. Бу ҳақида футболчи ўзининг «Twitter»даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «tass.ru»га асосланиб kun.uz.
Подольскининг хайрия жамғармаси ўтказаётган акцияси доирасида «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгернинг партўшаги, Германия термаси дарвозабони Мануэль Нойер ҳамда «Ливерпуль» футболчиси Марио Балотеллининг бутсаси, ЖЧ-2014 финалидаги ғалабадан сўнг, Подольски ва Бастиан Швайнштайгер бирга тушган сурат ва бошқа сувенирлар ҳам савдога қўйилди.
Тушган барча маблағлар хайрия мақсадида сарфланиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Лукаш Подольски 2012 йилда Германиянинг «Кёльн» жамоасидан “Арсенал»га ўтган. Лондонликлар жамоаси таркибида 2013-14 йиллар мавсумида Англия кубогида ғолиб бўлди. У Германия терма жамоасининг тўпурарларидан ҳисобланади, Подольски шу кунгача терма жамоа сафида 120 та ўйинда майдонга тушиб, 47 марта гол уришга эришган.
фото: Google Images / Kun «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар