12:10 / 21.04.2017
6 092

Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинни қандай кўндира олди?

Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинни қандай кўндира олди?
АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинни КХДР муаммосини ҳал қилишда фаолроқ иштирок этишга кўндирганини маълум қилди. Бу АҚШ билан қулай шартлардаги савдо келишувлари эвазига рўй беради.

"Мен аслида унга айтдим (Си Цзиньпинга – таҳ.): "Сиз Шимолий Кореянинг бу таҳдиди билан нимадир қилсангиз, яхшироқ савдо келишувига эришасиз", - дея маълум қилди Трамп Италия бош вазири Паоло Жентилиони билан матбуот анжуманида.

Икки давлат етакчиларининг музокаралари АҚШда апрель бошидан бўлиб ўтганди.

Шунингдек Трамп КХДР муаммосини ҳал қилиш бўйича “кўп ишлаётган” Си Цзиньпинни “чуқур ҳурмат қилишини” ҳам яна бир бор маълум қилди.

"Барча мутахассислар Хитой ҳеч қачон ҳозиргидек ишламаганини айтишмоқда. Кўмир бўлган кўплаб кемалар ортга қайтарилди (КХДРга – таҳ.). Бошқа нарсалар юз бермоқда", - дея қўшимча қилиб ўтди Трамп.

Бундан ташқари, матбуот анжумани вақтида Трампдан, у КХДР етакчиси Ким Чен Инни “руҳай нобарқарор” деб ҳисоблаши ҳақида ҳам сўрашди.

"Сизнинг барқарорлик ҳақидаги саволингизга жавоб бера олмайман. Умид қиламанки, жавоб салбий эмас, балки ижобий", - деган Трамп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинни қандай кўндира олди?