
Пхеньян агар АҚШ тотал урушни бошласа, унга киришишга тайёр. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Россиядаги элчихонасининг мудофаа масалалари бўйича атташеси Ким Ён Зин айтди деб ёзади Кун нашри.
Дипломат буни Корея халқ армияси яратилганининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабулда айтиб ўтди.
"Агар улар онгсиз иғвогарликни амалга оширсалар, Корея инқилобий кучлари қақшатқич зарба беради ва тотал урушга тотал уруш билан, ядровий урушга ўз услубидаги ядровий уруш билан жавоб беради", деб айтди дипломат. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар