Германия Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Афғонистон шимолидаги Балх вилояти ҳудудида жойлашган толибонларга қарши жиддий ҳужум амалга оширилиши ҳақида маълум қилди.
Пажвок агентлигининг хавфсизлик хизматидаги манбага асосланиб берган хабарига кўра, афғон армияси аскарлари либосидаги жангарилар ҳарбий база ҳудудига бостириб кирган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» жангарилари ўз зиммасига олди.
Бундан олдинроқ Афғонистон Мудофаа вазирлиги Балхдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 нафардан ортиқни ташкил қилгани ҳақида маълум қилганди.
«Бундай қўрқоқларча ҳаракати билан «Толибон» ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди. Уларнинг охирги ҳаракатлари бизнинг қароримизни қатъийлаштирди. Афғонистон аҳолисига кўмак кўрсатиш ва ушбу мамлакат хавфсизлик кучларини такомиллаштириш бўйича ёрдам кўрсатиш давом эттирилади», — дея вазирнинг сўзларини келтирган Bild am Sonntag. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди ҳайдовчилар қайси “заправка”ларда газ борлигини онлайн тарзда билиши мумкин
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди