12:56 / 24.04.2017
8 844

Дональд Трамп сўнгги 70 йилликдаги энг омадсиз президент бўлди

Дональд Трамп сўнгги 70 йилликдаги энг омадсиз президент бўлди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг президент сифатидаги илк 100 кунлик фаолияти жамоатчилик томонидан паст баҳоланди. Натижада бу 1945 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич бўлди.

23 апрель куни “NBC” ва “Wall Street Journal” нашрлари ҳамкорликдаги сўровнома натижаларини эълон қилишди. Унга кўра, қўшма штатларнинг 40 фоиз аҳолиси Дональд Трампдан мамнун бўлса, 54 фоиз аҳоли унинг фаолиятини маъқул кўрмайди.

35 фоиз респондентлар Дональд Трампнинг иш фаолияти бошланишини яхши деб баҳолаган, 64 фоизи эса омадсиз дея қайд этди.

“ABC” ва “Washington Post” нашрлари сўровнома натижаси ҳам шунга ўхшаш. 42 фоиз аҳоли Дональд Трамп фаолиятини қўллаб-қувватлайди, 53 фоизи эса сиёсатдан норози.

28 март куни “Gallup” фирмаси ўтказган сўровнома натижасида 59 фоиз аҳоли Дональд Трампнинг фаолиятини маъқулламаслиги аниқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп сўнгги 70 йилликдаги энг омадсиз президент бўлди