14:53 / 26.04.2017
5 630

Россияликларнинг деярли ярми Медведевнинг истеъфоси тарафдори

Россияликларнинг деярли ярми Медведевнинг истеъфоси тарафдори
Фото: Reuters

Россияликларнинг деярли ярми, яъни 45 фоиз респондент у ёки бу даражада Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг истеъфосини қўллаб-қувватлайди деб ёзади Кун нашри. Левада марказининг апрель ойида ўтказган сўровномаси натижалари шундан далолат бермоқда.

7-10 апрель кунлари Левада маркази томонидан ўтказилган сўровномаларга кўра, Медведевнинг истеъфоси учун "Аниқ ҳа" жавобини берган респондентлар - 18 фоиз, "кўпроқ ҳа" дея жавоб берганлар - 27 фоизни ташкил қилган.

Ўтган йилнинг май ойидан бош вазирга бўлган ишонч аста-секинлик билан пасайган. Сўровномага мувофиқ, 2016 йилнинг майида 14 фоиз респондент бош вазирга "тўлиқ ишонган", декабрь ойида бу кўрсаткич 9 фоиздан иборат бўлган ва жорий йилнинг апрель ойида атиги 3 фоизни ташкил қилган. Бу вақт ичида Медведевга нисбатан "кўпинча ишонардим" жавобини берганлар сони 39 фоиздан 30 фоизга камайган. "Кўп ҳолларда ишонмайман" жавобини берганлар сони эса ўтган йилнинг майига нисбатан 30 фоиздан 33 фоизга ошган. Ҳукумат раҳбарига "мутлақо ишонмайдиганлар" сони 14 фоиздан 19 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда бош вазирга нисбатан салбий муносабатлар кўпаймоқда. Медведевнинг рейтинги Коррупция билан курашувчи фонд асосчиси Алексей Навальний олиб борган тергов иши ҳамда ички иқтисодий муаммоларнинг ўсиши натижасида пасайиб кетди, деди Левада маркази социологи Степан Гончаров.

Таъкидлаш жоизки, 26 март куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида мухолифат Навальний томонидан эълон қилинган норозилик намойишлари ўтказилди. Намойишлар аксилкоррупция шиорлари остида ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияликларнинг деярли ярми Медведевнинг истеъфоси тарафдори