
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аю қишлоғида бир қаватли 11 турар-жой устига ер ўпирилди. Республика ФВВ сайтида берилган хабарга таяниб Кун.уз ёзишича, воқеа содир бўлган жойдан 2 ва 12 ёшлардаги икки қизнинг жасади топилган.
Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, воқеа жойида тезкор-қидирув ишлари олиб боришда давом этилмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, вайроналар остида 24 киши, шу жумладан болалар ҳам бўлиши мумкин. 29 апрель куни ФВВнинг дастлабки маълумотларида уларнинг барчаси ҳалок бўлган, дея эълон қилинган.
Идора вакилларининг кейинроқ аниқлик киритишича, Аю қишлоғида кўчган тоғ жинсларининг ҳажми тахминан 1 миллион куб метрни ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар