08:32 / 06.05.2017
6 463

Африкада янги ҳалокатли касаллик аниқланди

Африкада янги ҳалокатли касаллик аниқланди
Фото: twitter.com/leoaw1

Ғарбий Африкадаги Либерия Республикасида ҳозирда номаълум бўлган касаллик билан зарарланганликнинг 28 та ҳолати қайд қилинди. Касалланганлардан 12 нафари ҳаётдан кўз юмган, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.

Касаллик оғир ўтмоқда ва иситма, кўнгил айниши, қусиш ва тошмалар билан кечмоқда. Барча касалланиш ҳолатлари шу йилнинг 23 апрелидан 4 майига қадар катта ёшли аҳоли орасида қайд этилган.

Мутахассислар Эбола вирусининг ушбу эпидемияга алоқаси йўқлигини тасдиқладилар. Тиббиёт ходимларининг фикрича, зарарланган озиқ-овқат ёки сув истеъмол қилиш касаллик сабаби бўлиши мумкин.

Ушбу ҳолатни тергов қилишга Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган. Вазиятни Роспотребнадзор ҳам кузатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африкада янги ҳалокатли касаллик аниқланди