Афғонистон билан Покистон чегарасида икки мамлакат вакиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Покистон томондаги қишлоқлардан бирига аскарлар ҳамроҳлигида аҳолини рўйхатга олиш гуруҳи келган. Афғонистон томонидагилар рўйхатга олишни бир баҳона деб билиб, гуруҳдагиларнинг асосий мақсади аҳолини чегарани бузиб ўтишга ва афғон блок постига ҳужум қилишга ундаш, деб ҳисобладилар ва уларга қарата ўт очдилар. Натижада бир одам ҳалок бўлди, 18 нафари яраланди.
Покистонлик ҳарбийлар бунга жавобан тўпдан (кайси бири маъқул келса) ўқ уза бошладилар, натижада ҳақиқий уруш бошланди. Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти полицияси маълумотларига кўра, 40 нафар покистонлик ҳарбий, 14 нафар афғон чегарачиси ҳамда 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бироқ Покистон ўз томонидан талафотлар бўлганини тасдиқламади.
Икки мамлакат ўртасидаги муносабат кескинлигича қолмоқда: улар бир-бирларини ўзларига яқин ҳудудларда террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқдалар. 2016 йилнинг 8-9 июлида Варшавада бўлиб ўтган НАТО саммитида Афғонистон президенти Исломобод “эълон қилинмаган уруш олиб бораётгани” ҳақида таъкидлаган эди. Покистон эса бунга жавобан Афғонистон айбдорни қидиришининг ўрнига ички терроризм билан курашиши кераклигини айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...