10:45 / 09.05.2017
8 890

Ёш Макроннинг ғалабаси: Франциянинг биринчи хоними ким?

Ёш Макроннинг ғалабаси: Франциянинг биринчи хоними ким?
Франция кимни янги президент этиб танланганини билиб бўлдик. Эммануэль Макрон кимни кўп йиллар муқаддам ўз ҳаёт йўлига шерик қилиб олганини ҳам. Франция тарихидаги энг ёш президент (39 ёш) ва Бешинчи республиканинг энг ёши катта биринчи хоними (64 ёш): бу ўртадаги фарқдан ҳайратга тушса бўлади. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзди.

Маҳаллий “сариқ” матбуотда тарқалган миш-мишларга кўра, Макрон ёшлигида ўз ўқитувчисини севиб қолган, кейин эса Брижит Троньени банк ходими бўлган турмуш ўртоғидан олиб қўйган.

Парижда қачонлардир сурбет француз папараццилари хатти-ҳаракати туфайли дунёдаги энг суюкли малика – Диана ҳалок бўлганди. 20 йил ўтиб эса ўша миш-мишлар ахтариб юрувчи журналистлар Эммануэль ва Брижит кўп йиллар давомида Франция, Европани алдашганини исботлаб бера олмади.

Франция янги президентининг рафиқаси – бошқалардан унча фарқланмайди. Ҳа, унинг ўзига хос услуби бор, ўз ёшидан анча кичик кўринади, бироқ Карла Брунини (Саркози) ёдга олсак: у билан тенглаштириб бўладими?

Асли касби ўқитувчи бўлган Брижит Тронье ўша Карладан фарқли равишда, биринчидан, унчалик ёш эмас, иккинчидан эса – сиёсат билан, демакки ўз эри карьераси билан жиддий қизиқади. Бу карьера эса унинг кўз олдида ривожланиб, юксалиб борди.

Бу ерда қарама-қарши ҳолат кузатилган: модель қизлар жуда машҳур ва нуфузи баланд эркакларга турмуш чиқишса, Брижит – ёш мутахассис билан оила қурган. Ўша мутахассис у билан кечирган 10 йиллик ҳаёти давомида Франция президентига қадар ўсиб борди.

Француз тили, адабиёти ва театр санъати бўйича собиқ ўқитувчи эндиликда ўзининг педагогик имкониятларини собиқ ўқувчисида ривожлантириб бормоқда – дебатлар ва митинглар пайтида.

Баъзи фикрларга кўра, айнан Брижит ҳеч ким танимаган банк ходимининг президентлик лавозими учун номзод бўлишида катта ўрин тутган.

Французларни ҳайратга солиш қийин, улар Франсуа Олланднинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ можароларга кўникиб қолишди. Макронлар оиласига эса аста-секинлик билан ўрганиб боришмоқда. Брижит Тронье ўз интервьюларининг бирида ҳазил ҳам қилиб қўйди: "Кейинги президентлик муддатида менинг ёшим 70 да бўлади".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёш Макроннинг ғалабаси: Франциянинг биринчи хоними ким?