date
views 8 442

Покистондаги жазирама қурбонлари сони 1,3 минг нафардан ошди

Покистондаги жазирама қурбонлари сони 1,3 минг нафардан ошди

Покистон жанубидаги Синд вилоятида жазирама қурбонлари сони 1,3 минг нафардан ошди. Ўтган сутка давомида яна 30 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукумат берган маълумотларга қараганда, жазирамадан жами 1334 киши вафот этиб, шулардан 1234 нафари Синд вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Карачида ҳалок бўлди. Яна 10 мингга яқин киши қуёш уриши натижасида касалхонага ётқизилди.

Покистонда жазирама 19 июнь, жума кунидан буён кузатилмоқда. 20 июнь куни Карачида йилнинг энг иссиқ куни қайд этилиб, ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилди.

Ҳозирги пайтда ҳаво ҳарорати 40 даража атрофида сақланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистондаги жазирама қурбонлари сони 1,3 минг нафардан ошди