Шинаси ёрилган ЗИЛ'ни суяб борган ҳайдовчи олқишларга сазовор бўлди (видео)

Шинаси ёрилган ЗИЛ'ни суяб борган ҳайдовчи олқишларга сазовор бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда катта юк машинаси иштирокидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда ҳаракатланиб кетаётган ЗИЛ юк машинасининг шиналаридан бири кутилмаганда кучли овоз билан ёрилиб кетгани акс этган.

Шу пайтда унинг ортидан келаётган яна бир ЗИЛ ҳайдовчиси вазиятни тезда англаб, юк машинаси ёнига яқинлашади. У ўз автомобили билан шикастланган юк машинасини суяб, мувозанатини сақлашига ёрдам беради. Ҳайдовчининг тезкор ва оқилона ҳаракати туфайли эҳтимолий йўл-транспорт ҳодисасининг олди олингани айтилмоқда.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар ёрдам қўлини чўзган ҳайдовчининг жасорати ва ҳамжиҳатлигини олқишламоқда. Кўпчилик бундай вазиятларда инсонийлик ва ўзаро ёрдам энг катта фазилат эканини таъкидлаб, унга миннатдорлик билдирувчи изоҳлар қолдирмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар