Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ ҳукуматининг Венесуэлага қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Sof.uz нашри.
Маълум бўлишича, Мадуро бу сафар АҚШ президентини бисотидаги энг яхши ҳақоратли сўзлар билан сийлашдан ҳам тоймаган. Николас Мадуро телевидениенинг тўғридан-тўғри эфирида узатилган нутқида Доналд Трампга мурожаат қилган.
“Етар бировларнинг ишига аралашиш. Жўна уйингга, Доналд Трамп! Венесуэладан йўқол! Бу ердан ифлос қўлларингни торт!” – деб айтган Венесуэла раҳбари.
АҚШ ҳукумати пайшанба куни Венесуэла Олий суди раҳбари ва етти нафар аъзосига нисбатан мухолиф партиялар кўпчиликни ташкил қилган Конгрессни тарқатиб юборгани учун жазо сифатида санкциялар эълон қилган. Венесуэла аҳолисининг оғир ҳаёти ҳақида гапирар экан, Трамп мамлакатдаги вазиятни «инсониятга нисбатан шармандалик» деб атаган.
Венесуэла ҳукумати эълон қилган баёнотда Оқ уй раҳбарияти Венесуэла мухолифатини қўллаб-қувватлаётгани танқид қилинган ва АҚШ раҳбарияти Венесуэладаги вазиятни издан чиқаришга уринишда айбланган. “Президент Трампнинг Венесуэла халқи, ҳукумати ва идораларига қарши тажовузи чегарадан чиқиб кетди”, – дейилади Мадуро ҳукумати баёнотида.
Венесуэлада апрел ойи бошидан бери норозилик намойишлари давом этмоқда. Ҳозирга қадар тўқнашувларда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. бир неча кун олдин президент Мадуро намойишчиларни фашистларга, ўзини эса Гитлер таъқибига учраган бечораҳол яҳудийга қиёслаган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди