
Чеченистон президенти Рамзан Қодиров республика ҳукуматининг расмий сайтида даромадлари ҳақидаги декларацияни эълон қилди, деб ёзади Hilol.uz сайти. Ҳужжатга кўра, Қодировнинг вояга етмаган икки фарзандининг даромади отасиникидан кўпроқ бўлиб чиқди.
Рамзан Қодиров 2016 йилда 11,5 миллион рубль (200 минг АҚШ доллари) ишлаб топганини қайд этган. Рафиқасининг даромади эса 2,1 миллион ёки 37 минг долларга тенг.
Декларацияга кўра, Қодировнинг икки фарзанди 9,5 миллион рублдан (175 минг доллардан), яъни жами 19 миллион рубль даромад олган. Президентнинг қолган фарзандларининг ҳеч қандай даромади йўқ.
Рамзан Қодировнинг 12 фарзанди бор, улардан 2 нафарини асраб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар