Москва шаҳрининг Хамовники туман суди банкнинг машҳур хонанда Филипп Кирокоровга нисбатан ёзган даъво аризасини қисман қондирди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Суд Россия эстрадаси қиролидан давлат божи билан бирга 499 минг рубль ундириш тўғрисида қарор чиқарди.
Даъвогар берган маълумотга кўра, хонанда “Церих” номли банкдан 2015 йилда 26% фоиз тўлаш шарти билан 22,8 миллион рубль кредит олган. Аввалига Филипп Киркоров ўз вақтида қарзларини тўлаб борган, 2016 йилда банкнинг лицензияси олиб қўйилгандан кейин тўловни тўхтатган. Шундан кейин банк даъво аризаси билан судга мурожаат этди.
Эстрада қиролининг матбуот котиби Антон Коробков-Землянский ҳақиқатан ҳам “Филипп Киркоров Продакшин” компанияси “Церих” банкидан кредит олганлигини тасдиқлади. Аммо унинг лицензияси олиб қўйилгандан кейин кредитни кимга тўлашни билмаганликларини маълум қилди. Мазкур қарордан кейин хонанда қарзни батамом ёпди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди